Севинч Мўминовадан ажрашган оталарга юракни титратган мурожаат!
Хонанда Севинч Мўминова навбатдаги интервюсида ажрашган, аммо фарзандларига бепарво бўлиб қолаётган эркакларга қалбдан чиққан мурожаат билан чиқди. У бу сўзларни шунчаки маслаҳат сифатида эмас, балки ҳаётий тажрибасига таяниб айтганини таъкидлади.
— “Ажрашиб бегона бўлиб кетсангиз ҳам, у сиздан туғилган, пуштингиздан бўлган фарзанд. Айниқса қиз фарзанднинг меҳрингизни аяманг. Албатта ўғил фарзанд ҳам. Кейин фойдаси бўлмайди. Пушаймон бўласиз. Буни ўзимнинг ҳаётимдан келиб чиқиб айтяпман — кўриб, билиб юрибман,” — дейди хонанда.
Севинч Мўминованинг таъкидлашича, айрим оталар вақт ўтиб ўз қилмиши учун қаттиқ афсусланади. Аммо ўша пайтда кеч бўлади.
— “Кўз ёш ҳам қиласиз, ичингизни тирнайсиз, виждон азобида қийналасиз. Лекин ортга қайтиб бўлмайди,” — дейди у дард билан.
Хонанда фарзанддан кечмасликнинг нафақат маънавий, балки руҳий ва илоҳий баракаси борлигини ҳам алоҳида таъкидлади:
— “Фарзандингизга нима қилсангиз ҳам, Оллоҳ барака беради. Пулини ҳам, меҳрини ҳам аямаган эркакка Оллоҳ ортиғи билан беради. Ризқингиз ёғилади. Бундай эркак қариганда хор бўлмайди,” — дейди у.
Севинч Мўминова сўзларини янада таъсирли мисол билан якунлади:
— “Кичкиналигидан меҳр кўрган қиз улғайгач: "Онам ажрашган бўлса ҳам, отам мени ташлаб кетмаган", деб дадасига жонини беради. "Дадажон" деб хизматини қилади, — дея кўзларидаги ҳиссиётни яшира олмади хонанда.