Сирдарёда даҳшатли фожиа: Бир маҳалладан 4 нафар йигитнинг тобути чиқди
Сирдарё вилоятида юракни эзадиган фожиа содир бўлди. Бир маҳаллада истиқомат қилган тўрт нафар ёш йигит йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Маълум бўлишича, йигитлар футбол ўйинидан автомобилда уйларига қайтаётган бўлган. Ҳаракат вақтида ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, машина каналга тушиб кетган. Автомобил салонидан чиқа олмаган тўрт нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳумларнинг ёши 19–20 атрофида бўлиб, уларнинг барчаси бир маҳаллада яшаган. Ҳайдовчи эса оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Марҳум йигитларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.