Бу йил Ўзбекистонга 200 мамлакатдан сайёҳлар ташриф буюрди
Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойлари оралиғида Ўзбекистонни қарийб 200 мамлакатдан келган сайёҳлар зиёрат қилган.
Таҳлилларга кўра, келган меҳмонларнинг асосий қисми 31–55 ёшдаги фуқаролар бўлиб, уларнинг сони 5,4 миллион нафардан ошган. Иккинчи ўринда эса 56 ёш ва ундан катта сайёҳлар турибди — 2,18 миллион киши.
Жами эркак сайёҳлар сони 5,85 миллион, аёллар сони эса 4,9 миллион нафарга етган. Шу билан бирга, ёшлар (19–30 ёш) сони 1,75 миллион, болалар ва ўсмирлар (0–18 ёш) сони эса 1,38 миллион нафарни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг туризм бозорида халқаро миқёсдаги нуфузи ва қизиқиш даражаси ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқламоқда.