«Ювентус» «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияга қизиқиш билдирди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия «Ювентус»нинг эътибор марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли футболчи «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибида камдан-кам кўриниш беради, бироқ трансфер бозорида унга бўлган қизиқиш пасайгани йўқ. Инсайдер Жанлука ди Марсио хабарига кўра, испаниялик форвардга навбатдаги даъвогар сифатида айнан Турин клуби қўшилди. Манбага кўра, «бянконерилар» раҳбарияти Гарсияни жамоада кўришни жуда истамоқда.
Transfermarkt портали Гонсало Гарсиянинг нархини 15 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда «Реал» академияси тарбияланувчиси Хаби Алонсо жамоаси сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, ҳозирча гол ура олмади ва бир марта ассист қайд этди.