Луис Энрике Globe Soccer'да йилнинг энг яхши мураббийи бўлди
Якшанба куни Globe Soccer Award маросими бўлиб ўтди. "Энг яхши мураббий" йўналишида ғолиблик ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикега насиб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу эътироф кутилмаган ҳолат бўлмади: ПСЖ 2025 йилги натижалари билан ажралиб турди. Париж клуби бир йил давомида жами олти совринни қўлга киритди — Франция чемпионати, Франция кубоги, Франция суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва Қитъаларо кубок.
Таъкидлаш жоиз, ПСЖ сафида россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ҳам ушбу ғалабаларга шерик бўлди.
ПСЖнинг навбатдаги учрашуви 4 январь, якшанба куни Франция чемпионатида бўлиб ўтади. Луис Энрике шогирдлари бу куни "Париж" жамоасига қарши майдонга тушади.