Маржона Мирзаалиева фарзанди билан Янги йил кайфиятини улашди (расм)
Актриса Маржона Мирзаалиева ўзининг Instagram саҳифасида янги фото пост жойлади. Унда санъаткор ўғли Муҳаммадҳабиб билан бирга Янги йил байрами кайфиятида, байрамни эслатувчи ранг-баранг безаклар ва арча фонида расмга тушган. Сурат байрамона илиқ муҳит ва оилавий меҳрни акс эттиради.
Расмда кичкинтой Муҳаммадҳабиб қорбобо кийимида тасвирланган бўлса, актрисанинг ўзи қизил рангдаги либосда, байрамга хос қувонч ва самимият билан кўринади. Пост остида Маржона Мирзаалиева мухлисларига мурожаат қилиб, қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:
“Янги йилда уйимизга қорбобо керакми? Мени кичкинтойим борсинми кичкина қорбобо бўлиб. Саноқли кунлар қолди. Кимда худди аввалгидек беғубор қалбга тўла ўша болаликдаги ҳаяжон, хурсандчилик ва интизорлик билан Янги йил кутилмоқда?”
Мазкур пост ижтимоий тармоқларда мухлислар томонидан илиқ кутиб олиниб, кўплаб ижобий изоҳлар ва табрикларга сабаб бўлди.