Фарғонада қўлбола пиро техника ишлатганлар жазоланди
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан чоралар кўрилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
2025 йил 31 декабрь куни вилоятда қўлбола пиротехника буюмларидан фойдаланилгани аниқланди. Тахминан 15 нафар фуқаро ўзи ясаган пиротехникани ишга тушириб, жараённи ижтимоий тармоқлар учун видеога ҳам олиб чиққан.
Ўтказилган суриштирув тадбирлари давомида иштирокчиларнинг барчаси аниқланиб, пиротехника воситалари қўл остидаги буюмлардан тайёрлангани маълум бўлди.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг “Майда безорилик” ҳамда “Пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмаси” моддалари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Идора ҳуқуқбузарлар қандай жазо олганига аниқлик киритмади.