Карраҳер Чемпионлар лигасининг асосий фаворити «Бавария» деди
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Карраҳер Чемпионлар лигасининг жорий мавсуми юзасидан ўз тахминини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис турнирда яққол битта фаворит йўқлигини, чемпионлик учун бир нечта жамоа деярли тенг имкониятга эга эканини таъкидлади. Шунга қарамай, Карраҳер ўз танловини ҳам айтди.
«Мен “Бавария”га ишонаман. Улар турнирнинг энг кўп гол ураётган жамоалари қаторида, Гарри Кейн эса Европадаги энг кучли ҳужумчилардан бири даражасида ўйнамоқда», — дея Карраҳернинг сўзларини The Telegraph келтирди.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг олти туридан сўнг Мюнхен клуби турнир жадвалида “Арсенал”дан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Немислар 15 очко жамғарган.