Ноодатий либослари билан мухлислари эътиборидан тушмайдиган Лола Йўлдошева ҳақида
Санъатдан кўп бора танаффус қилсада ўз ўрнини йўқотмайдиган Лола Йўлдошева 1985 йилнинг 4 сентябрида Самарқанд шаҳрида туғилган. Унинг отаси Равшанбек Йўлдошев узоқ йиллар давомида ИИБ да терговчи бўлиб ишлаган. Санъатга қизиқиши сабаб кўплаб ёшларни кашф қилган Тарона Реcордс продюсерлик компаниясига асос солган.
Лола дастлаб 10 ёшида Ширибом рекламаси сабаб машҳурликка эришади, ижодини эса 2002 йилда “Нетайин” таронаси бошлайди. Шундан сўнг у Россиялик продюссер билан шартнома имзолайди ва бир муддат “Мая” тахаллуси билан ижод қилади.
Лола 2004 йил „Севинч“ фильмида илк йирик ролини ўйнади. Унинг актрисалик маҳорати мухлислар ва кино олами танқидчилари томонидан юқори баҳоланди. 2005 йил олинган „Келгинди куёв“ фильмидаги роли Лолага янада кўпроқ шуҳрат олиб келди. Бу муваффайиқатдан кейин Лола бир неча фильмда рол ўйнади.
2005 йил Лола тошкентлик тадбиркор Шоҳруҳга турмушга чиқди ва санъат оламини номаълум вақтга тарк этди. Уларнинг икки фарзандлари бор: Шаҳинабегим ва Шоҳдиёр. 2011 йил Лола ва Шоҳруҳ келишмовчиликлар сабаб ажрашишди.
2011 йил „Сенга“ номли янги концерт дастури билан шоу-бизнесга қайтди. Лола 2015 йилнинг 24 февралида Райҳон концертида „Кўникмадим“ дуетини ижро этиш учун „миллий менталитетга зид“ очиқ қизил либосда чиққани учун „Ўзбекнаво“дан огоҳлантириш олди.
Биринчи турмушидан ажралганидан сўнг хонанда 2017 йилда яна оила қуради. Ҳозирда хонанданинг 3 нафар фарзанди бор.
2025 йилда ўтказилган сўнгги концертидан кейин Лола санъат саҳнасидан чекиниб, ижтимоий тармоқларда ҳам фаолиятини тўхтатди. Instagram саҳифасини тозалаб, мухлисларига қисқа ва таъсирли сўз билан мурожаат қилди: “Яна кўришгунча”.