ПСЖ Париж дербисида «Париж» устидан ғалаба қозонди
Франция Лига 1нинг 17-турида Париж дербиси бўлиб ўтди. «Парк де Пренс»да кечган баҳсда «ПСЖ» «Париж»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар бир қатор вазиятлар яратди: Витинья узоқдан зарба йўллади, Сенни Майулу ҳам кескин бурчакдан дарвозани синди, Дезире Дуэ эса чап қанотдан ичкарига ёриб кириб, узоқ бурчакка йўллаган зарбаси билан рақибни сергак торттирди. 45-дақиқада «Париж» марказда тўп йўқотди ва «ПСЖ» бунга дарҳол жавоб қайтарди: Фабиян Руис Дуэга пас узатди, Дуэ жарима майдонида вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар пенальти орқали мувозанатни тиклади: Виллем Жеббель 11 метрлик зарбани аниқ ижро этди — 1:1. Бироқ «ПСЖ» тезда яна олдинга чиқди: Усмон Дембеле жарима майдонининг ўнг томонидан зарба берди, Мамаду Мбоунинг рикошети дарвозабонни чалғитди ва тўп яқин бурчакка кириб борди — 2:1.
Қолган дақиқаларда ҳам парижликлар босимни пасайтирмади: Нуну Мендеш хавфли зарбалар билан ажралиб турди, «Париж» эса узоқдан берилган узатма-зарбалар орқали жавоб қайтаришга уриниб кўрди, аммо ҳисоб ўзгармади.
Ғалабадан сўнг «ПСЖ» турнир жадвалида «Ланс»дан бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. «Париж» эса қуйи поғоналарда, ўтиш учрашувлари ҳудуди яқинида жойлашган. Матвей Сафонов жароҳатдан тикланишда давом этмоқда.