Трамп: “Куба ҳукумати қулаш арафасида”
АҚШ президенти Доналд Трамп Куба ҳукумати даромад етишмаслиги сабабли қулаш арафасида турибди, деб билдирди.
“Ўйлайманки, сиз Кубанинг қулашга тайёрлигини кўряпсиз. Куба қулашга тайёрдек кўринади. Улар қандай чидашади ёки қандай чора кўришади — билмайман”, — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Куба ҳозирда ҳеч қандай даромадга эга эмас. “Улар барча даромадларини Венесуэла нефтидан олишган, энди эса ҳеч нарса олишмаяпти. Куба том маънода қулашга тайёр”, — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Вашингтоннинг Гаванага қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлари ҳақида сўралганда, Трамп бундай ҳаракатнинг зарурлигига ишонмаслигини айтди. “Менимча, у шунчаки қулайди. Ҳеч қандай чора кўриш шарт эмас, шунчаки қулайдиган”, — деди у.