Ғайбулла Турсунов ва Жасмин дуетининг янги ҳити “Истайман” премьера қилинди! (видео)
Хонанда Ғайбулла Турсунов Жасмин билан ижро этган янги қўшиқ — “Истайман” кеча, 7 январ куни соат 20:00 да YouTube платформасида намойиш этилди.
Ҳали бир кун ҳам ўтмай, қўшиқ 150 мингга яқин томоша йиғди ва 7 мингга яқин илиқ изоҳлар қолдирилди. Томошабинлар фикрича, дует катта ҳитга айланади — улар янги қўшиқни юқори баҳолаб, Ғайбулла ва Жасмин ижроларини мақташди.
Шунингдек, кўпчилик фойдаланувчилар ижодкорларнинг бир-бирига уйғунлиги, овоз уйғунлиги ва қўшиқдаги самимийликни таъкидлаб, янги дуетни тинглашни тавсия қилмоқда. Бу қўшиқ нафақат ижтимоий тармоқларда, балки мусиқий платформаларда ҳам тез орада катта қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.