Ўзбекистонда иссиқхона тармоғини ривожлантириш учун лойиҳа офиси ишга туширилади
Ўзбекистонда иссиқхона хўжалигини ривожлантириш мақсадида лойиҳа офиси ташкил этилади. Бу ҳақда 7 январдаги ҳукумат қарорида сўз боради. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ҳужжатга кўра, олти кишидан иборат бўладиган мазкур офис иссиқхоналарни ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича дастурни мувофиқлаштиради. Шунингдек, ташкилот хориж тажрибасига таянган ташаббусларни жорий этиш билан ҳам шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда иссиқхоналарда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 млрд долларгача, 2027 йилда эса 4 млрд долларгача ошириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш учун барча иссиқхоналарни газга ўтказиш жараёни тезлаштирилади. Энергетика вазирлигига ёқилғи етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш ҳамда пойтахтдаги иссиқхона хўжаликларини ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш вазифаси юклатилди.