14 январда Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
“Ўзгидромет” 14 январь, чоршанба куни учун об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол ғарбий йўналишга ўтган ҳолда 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол ғарбий йўналишга ўзгариб, 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.