BTS 4 йиллик танаффусдан сўнг янги чиқишлар ва альбом билан қайтмоқда
К-поп дунёсининг энг йирик номларидан бири — BTS ниҳоят катта қайтишни эълон қилди. BigHit Music маълумотига кўра, гуруҳ 2026–2027 йилларда дунё бўйлаб улкан концерт сафари уюштиради: старт 2026 йил апрелида Жанубий Кореяда берилади, тур эса 2027 йил мартигача давом этади ва 70 дан ортиқ шоуларни қамраб олади.
Энг “wow” детали: тур давомида 360 даражали саҳна концепцияси ишлатилади. Бу формат томошабинлар учун кўпроқ ўрин яратиши, арена ичида кўриш бурчагини яхшилаши кутилмоқда.
Яна бир катта янгилик — янги альбом. BigHit Music ва бир нечта ОАВ хабарларига кўра, BTS'нинг янги альбоми 2026 йил 20 март санасига режалаштирилган (ёзувлар Лос-Анжелесда олиб борилгани айтилади).
Чипталар қандай сотилади?
- 22–23 январь: ARMY Membership эгалари учун presale (Weverse орқали)
- 24 январь: умумий сотув
BTS 2026–2027 туридан айрим шаҳарлар (қисқа рўйхат)
Гоянг, Токио, Мехико шаҳри, Лондон, Париж, Лос-Анжелес, Торонто, Богота, Сан-Паулу, Бангкок, Сидней ва бошқалар.
Хулоса битта: АRМYлар энди “қачон?” деб эмас, “қайси шаҳарга чипта оламиз?” деб яшайди. Фақат битта маслаҳатим: пресале куни интернетингиз “учмаса” бўлди — у кун Weverse’га ҳам босим тушади, аниқ.