"Реал" сенсацион тарзда мағлуб бўлди ва кубокни тарк этди (видео)
Испания кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган баҳсда Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" "Альбасете" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнир билан хайрлашди.
Дастлаб, "Реал Мадрид" 42-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Франко Мастантуоно орадаги фарқни йўққа чиқаришга муваффақ бўлиб, жамоасини танаффусга дуранг билан чиқишини таъминлади.
82-дақиқада Жефте Бетанкор яна мезбонларни олдинга олиб чиққан эди, лекин Гонсало Гарсия 90+1-дақиқада ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ, орадан 3 дақиқа ўтиб, "Альбасете" ғалаба голини уриб, муваффақиятга эришди.
Испания кубоги. 1\8 финал.
Албасете — Реал 3:2
Голлар: Виляр (42), Ҳефте (82, 90+4) — Мастантуоно (45+3).
Албасете — Лизоаин, Морено, Виляр, Нева, Бернабеу (Жого, 74), Капи (Родригес, 58), Мелендес, Пачеко (Пепе, 77), Эскриче (Ҳефте, 58), Ласо (Медина, 57).
Реал — Лунин, Хименес (Карвахал, 77), Асенсио, Ҳейсен (Алаба, 65), Фран Гарсия (Камавинга, 65), Валверде, Сестеро (Моран, 86), Гулер, Мастантуоно (Перес, 77), Винисиус, Гонсало Гарсия.
Огоҳлантиришлар: Ҳейсен (65), Асенсио (90+2), Ҳефте (90+5), Родригес (90+6).
Шунингдек, нимчоракфинал доирасида «Бетис» ва «Алавес» рақибларини мағлуб этиб, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди.
Бетис — Элче 2:1
Голлар: Авиля (68, 80) — Петро (58).
Алавес — Райо Валекано 2:0
Голлар: Мартинес (49), Висенте (89).