Янги Банк лицензияси нега бекор қилинди, омонатчилар-чи?
Марказий банкнинг 15 январдаги қарори билан “Янги Банк” АЖнинг банк фаолияти лицензияси чақириб олинди. Регулятор бунга сабаб қилиб банк устав капиталини белгиланган минимумга етказмагани ва қонунчиликдаги айрим талабларни бажармаганини кўрсатди.
Банк фаолияти белгиланган тартибда тугатилиб, тугатиш комиссияси тайинланди. Омонатчилар бўйича: 32 526 нафар омонатчидан 31 153 тасига давлат кафолатлаган омонатлар тўлиқ қайтарилади. Қолган 373 нафар омонатчи эса 200 млн сўмдан ортиқ қисмни қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб олиши мумкин.