Эртага қаерларда қор ёғиши айтилди
Ўзгидромет 16 январь куни учун об-ҳаво прогнози билан ўртоқлашди. Эртага республика бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Туман тушиши ва шамолнинг кучайиши ҳам кутилмоқда — шунинг учун йўлда эҳтиёт бўлиш керак.
Тошкент шаҳри
Пойтахтда ҳаво ўзгарувчан, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши эҳтимоли бор.
Шамол ғарбдан 5–10 м/с. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6–8° илиқ.
Қорақалпоғистон ва Хоразм
Айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2–7° совуқ, кундузи 2° совуқдан 3° илиққача.
Бухоро ва Навоий
Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва туман кутилмоқда.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим ҳудудларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 3° совуқдан 2° илиққача, кундузи 0–5° илиқ.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд
Баъзи жойларда ёмғир-қор, туман эҳтимоли бор.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–8° илиқ.
Қашқадарё ва Сурхондарё
Ҳаво ўзгарувчан, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва туман кутилмоқда.
Шамол ғарбдан 7–12 м/с, айрим жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–8° илиқ.
Андижон, Наманган, Фарғона
Куннинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, туман тушиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси 1° совуқдан 4° илиққача, кундузи 2–7° илиқ.