Сарри «Комо»га ютқазгач, мухлислардан узр сўради
Италия А Сериясида 21-тур баҳслари якунланди. Римнинг «Латсио» клуби сафарда «Комо»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва бу натижадан кейин бош мураббий Маурицио Сарри жамоа мухлислари олдида узр сўрашга мажбур бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Тўпни кўпроқ назорат қилишни ёқтирадиган жамоага иккинчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юбориш — бу фалокат. Шунга қарамай, биринчи бўлимда ўйинда қолишга ҳаракат қилдик, ҳатто ҳисобга қарамай, қандайдир кураш бор эди. Иккинчи бўлимда яна гол ўтказганимиздан кейин ҳаммаси масхарага айланиб кетди. Мухлисларимиздан узр сўрайман», — дея Сарри сўзларини келтиради cittaceleste.it.
Ҳозирда «Латсио» Италия чемпионати турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.