Европа Лигасида 7-турда катталар эрта йўл очиб кетди
Европа Лигасининг 7-тури доирасидаги дастлабки 9 та учрашув ўтказилди ва турнинг биринчи қисмиёқ жадвалдаги вазиятни анча равшанлаштириб қўйди. Айрим жамоалар тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқиш масаласини ҳал қилган бўлса, яна бир қанчалари нимчоракфинал йўлланмаси сари деярли қадам ташлаб қўйди.
Марказий баҳсларда "Астон Вилла" ва "Лион" вазифани бажарди
Кечанинг энг диққатга тушган тўқнашувларидан бири Истанбулда бўлиб ўтди. «Астон Вилла» «Фенербаҳче» майдонида минимал ҳисобда ғалаба қозониб, очколарини 18 тага етказди ва 2-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлади. Учрашувда ягона гол 25-дақиқада Санчо томонидан киритилди.
- Фенербаҳче — Астон Вилла 0:1
Гол: Санчо (25).
Швейцарияда эса «Лион» «Янг Бойз»ни мағлуб этиб, 18 очко билан 1-ўринни сақлаб қолди ва 1/8 финалга тўғридан тўғри йўлланмани кафолатлади. Мэйтленд-Найлз 45+1-дақиқада ҳал қилувчи зарбани йўллади.
- Янг Бойз — Лион 0:1
Гол: Мэйтленд-Найлз (45+1).
"Фрайбург" ва "Мидтюлланд" нимчоракфинални деярли “қулфлади”
Турнинг муҳим натижаларидан яна бири Германияда қайд этилди: «Фрайбург» «Маккаби Тел-Авив» устидан ғалаба қозониб, 17 очко билан 3-ўринда қолди. Матанович 82-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилди.
- Фрайбург — Маккаби Тел-Авив 1:0
Гол: Матанович (82).
Скандинавияда эса «Бранн» — «Мидтюлланд» беллашуви ҳақиқий драмани тақдим этди: икки жамоа 3:3 ҳисобида муросага келди. Бир неча пенальти, сўнгги дақиқалардаги гол ва тўхтамас суръат — бу ўйин мухлислар учун “асал” бўлди. Шу дурангдан кейин «Мидтюлланд» 16 очко билан 4-ўринда қолиб, плей-оффга йўлни деярли очиқ қилиб қўйди.
- Бранн — Мидтюлланд 3:3
Голлар: Ҳолм (19), Корнвиг (68, пеналти), Солтвед (90+10, пеналти) — Эрлич (4, 70), Брумадо (31).
Тўлқинлантирган эпизодлар "Бетис"нинг йиқилиши ва "Порту"нинг қутулиши
Тур давомида кутилмаган натижалар ҳам бўлди. Масалан, «Бетис» ПАОК майдонида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Живкович 67-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Якумакис 87-дақиқада пенальтидан нуқта қўйди.
- ПАОК — Бетис 2:0
Голлар: Живкович (67), Якумакис (87, пеналти).
Яна бир қизиқ учрашув — «Виктория Плзен» — «Порту» баҳсида кечди. Мезбонлар эрта гол урганига қарамай, «Порту» 90-дақиқада Гулнинг голи билан мағлубиятдан қочиб қолди. Қолаверса, португаллар 45+5-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади, мезбонлар эса 45+4-дақиқада Видра четлатилганидан кейин охирги дақиқаларда босимга дош беролмади.
- Виктория Плзен — Порту 1:1
Голлар: Черв (6) — Гул (90).
Фойдаланилмаган пеналти: Саму (45+5, Порту).
Четлатиш: Видра (45+4, Виктория).
"Фейеноорд" йирик ғалаба билан ўзини эсга солди
Турнинг йирик ҳисобли натижаларидан бири «Фейеноорд» ҳиссасига тўғри келди. Улар «Штурм»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди: Ватанабе (5), Ҳаж Муса (69) ва Боржес (90) гол муаллифлари бўлди.
- Фейеноорд — Штурм 3:0
Голлар: Ватанабе (5), Ҳаж Муса (69), Боржес (90).
Европа Лигаси 7-турдаги қолган ўйинлар натижалари
Европа Лигаси. 7-тур. 22 январ
- Болоня — Селтик 2:2
Голлар: Даллинга (58), Роу (72) — Ҳатате (6), Трасти (40).
Четлатиш: Ҳатате (34, Селтик). - Малмё — Црвена Звезда 0:1
Гол: Костов (16).