Роналду 960-голидан кейин мухлисларга мурожаат қилди
Саудия Арабистони Про-лигаси доирасида чоршанба оқшомида "Ал-Наср" сафарда "Дамак"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Криштиану Роналду ҳам гол урди ва профессионал фаолиятидаги жами голларини 960 тага етказди. Финал ҳуштагидан кўп ўтмай 40 ёшли португалиялик футболчи ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.
"Ҳаракат қилишда давом эт, ишонишда давом эт, курашишда давом эт", — деб ёзди Роналду.
Аввалроқ у фаолияти давомида 1000 та гол маррасини забт этишни мақсад қилганини таъкидлаганди.
Ҳозирда "Ал-Наср" турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Ал-Ҳилол"дан тўрт очко ортда қолмоқда.