«Челси» «Бавария» ҳимоячиси Ким Мин Жега қизиқиш билдирмоқда
«Бавария»нинг марказий ҳимоячиси Ким Мин Же ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мюнхен клуби футболчини сотишга қатъий туриб олгани йўқ, бироқ ўйинчининг ўзи трансфер сўраса, унинг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас. Журналистлар Тоби Альцхеффл ва Кристиан Фалк маълумотига кўра, жанубий кореялик ҳимоячи «Челси»нинг кузатув доирасига тушган, унга бошқа даъвогарлар ҳам бор.
Кимнинг ўзи қандай қарорга келгани ҳозирча номаълум. 29 ёшли футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган, Transfermarkt баҳосига кўра эса унинг трансфер қиймати 25 миллион еврoни ташкил этади.