Луис Энрике Анчелоттини футболчилар учун «футбол отаси» деб атади
«Зенит» ҳужумчиси Луис Энрике Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди. У аввалроқ Анчелоттини “футбол отаси” деб таърифлаган Бранислав Ивановичнинг гапларига қўшилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
— Тўғри айтилган! Ўйлайманки, Бразилия терма жамоасининг ҳозирги таркибидаги барча футболчилар буни аллақачон ҳис қилиб улгурган. У доимо очиқ: эшитади, маслаҳат беради ва зарур бўлса ёрдам қўлини чўзишга тайёр, — деди Энрике. Унинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди.
Ма’лумот учун, Анчелотти 2025 йил баҳорида Бразилия терма жамоаси бош мураббийига айланган. Кутилишича, италиялик мутахассис жамоани ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатига ҳам олиб боради.
Мундиалда Бразилия C гуруҳида Гаити, Марокаш ва Шотландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.