Генич «Райо Валйекано» ва «Осасуна» ўйинига тахмин берди
Испания Ла Лигасининг 21-тури доирасида «Райо Валйекано» ўз майдонида «Осасуна»ни қабул қилади. Ушбу учрашув бўйича таниқли футбол шарҳловчиси Константин Генич ўз прогнозини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Геничнинг фикрича, «Осасуна»нинг ҳужуми айни пайтда анча ишончли кўринмоқда. «Райо» сафида ҳам гол урадиган футболчилар бор, гарчи жамоа бу мавсумда кўп тўп киритмаётган бўлса-да. Шарҳловчи ушбу баҳс учун «иккала жамоа ҳам гол уради» вариантини тавсия қилди.
«Райо Валйекано» — «Осасуна» учрашуви шанба, 24-январ куни бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Ла Лигада 20 турдан сўнг мезбонлар турнир жадвалида 13-ўринда, меҳмонлар эса 12-поғонада бормоқда.