Винисиус Эндрикнинг хет-тригига қисқа ва таъсирли муносабат билдирди
Мадриднинг “Реал”идан ижара асосида “Лион”га ўтган Эндрик янги жамоасида ўзини дарров кўрсатди. Якшанба кунги “Мец”га қарши учрашувда бразилиялик ҳужумчи хет-трик қайд этиб, “тўқувчилар”нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
19 ёшли ватандошининг порлаши “Реал” юлдузи Винисиус Жуниор эътиборидан четда қолмади. У ижтимоий тармоқларда Эндрикка мурожаат қилиб: “Вой, шекилли, энди уни тўхтатиб бўлмайди”, — деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Эндрик Францияга йўл олгунига қадар жорий мавсумда деярли майдонга тушмаган эди. “Лион” сафида эса у қисқа вақт ичида уч ўйинда 4 та гол уриб, яна 1 та голли узатма ҳам беришга улгурди.