Глеб Ганчаренкога Беларусни Европага олиб чиқиш оғир бўлишини айтди
"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Беларусь терма жамоасининг Виктор Ганчаренко қўл остидаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг таъкидлашича, Ганчаренко учун Беларусьни Европа чемпионатига олиб чиқиш осон бўлмайди. Глебнинг фикрича, терма жамоада ишлаш билан клубдаги мураббийлик бутунлай бошқа-бошқа вазифа ва энди Виктор Михайловичнинг янги рольга қай даражада мослашишини вақт кўрсатади.
Шу билан бирга, собиқ футболчи қандай ҳолатда ҳам жамоа ва мураббийни қўллаб-қувватлашини айтди. Глеб Ганчаренко билан Беларусь терма жамоаси олдинга қадам ташлашига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, белоруслар ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланма ола олмади.