Ўзбекистон темир йўл паркини янгилаб, янги йўналишларни ишга туширмоқчи
Ўзбекистон темир йўл соҳасида ҳаракат таркибини кенг кўламда модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Бу ташаббуслар Президент фармони лойиҳасида назарда тутилган бўлиб, у “Маҳалла ривожи ва жамият фаровонлигини юксалтириш йили” доирасидаги устувор ислоҳотлар дастури ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига боғланган. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
“Ўзбекистон темир йўллари” юк ташиш йўналишидаги вагон паркини янгилаш учун 1 мингта янги юк вагонларини ишлаб чиқаришни, йўловчи ташиш тизимини модернизация қилиш мақсадида эса 50 та йўловчи вагонларини тайёрлашни кўзламоқда.
Локомотивлар паркини янгилаш доирасида 25 та дизел ва 25 та гибрид манёври локомотивини харид қилиш режалаштирилган.
Техник янгиланиш билан бирга, янги йўловчи маршуртларини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган. Жумладан, Тошкент — Хива йўналишида юқори тезликдаги электроойездни ишга тушириш, шунингдек Тошкент — Бекобод йўналишида замонавий электроойезд қатновини ташкил этиш режалари бор.
Ушбу чора-тадбирлар темир йўлларнинг ўтказувчанлик имкониятларини ошириш, йўловчилар учун сафар вақтини қисқартириш ва юк ташиш самарадорлигини кучайтириш орқали мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларини янада яхшироқ қондиришга қаратилган.