Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua яна мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида Леонид Слуцкий бошқараётган «Shanghai Shenhua» сафардa «Sanfrecce Hiroshima»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди: ҳимоячи Hayato Araki ғалаба голини урди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг «Shanghai Shenhua» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Sanfrecce Hiroshima» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.