«Милан» Матетани 30 миллион еврога трансфер қилмоқчи
«Кристал Пэлас»нинг француз ҳужумчиси Жан-Филип Матета Италия чемпионатига кўчиб ўтишга яқин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport журналистлари хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 28 ёшли форварднинг навбатдаги манзили «Милан» бўлиши мумкин. Томонлар музокара ўтказиб, футболчини 30 миллион евроға сотиб олиш бўйича келишувга яқинлашган.
Матета жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 23 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди. Шундан 3 таси пенальтидан киритилган.
Француз ҳужумчисининг бозор қиймати 40 миллион евроға баҳоланмоқда. Унинг «бургутлар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.