Ламин Ямал 2026 йилги ЖЧ финалини Испания ва Бразилия деб атади
Испания терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямал собиқ «кўк-анорранглилар» форварди Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи Бразилияни ёқтиришини, у ерга яна қайтишни исташини айтди. Ямалнинг сўзларига кўра, у Неймар билан мулоқот қилган ва агар иккаласи ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионати финалигача етиб борса, мусобақадан кейин бирга таътилга чиқишга келишиб олган. У финалда Испания – Бразилия ўйинини кутаётганини ҳам таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Турнирга АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги жаҳон чемпиони эса Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.