«Ливерпул» Конате кетиши мумкин бўлса, Ботманни кузатмоқда
Ибраима Конате ёзги трансферлар даврида «Ливерпул»ни тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sports Boom хабарига кўра, «қизиллар» француз ҳимоячисига муқобил сифатида «Ньюкасл» марказий ҳимоячиси Свен Ботманни кўриб чиқмоқда. Жароҳатлар кўп бўлганига қарамай, клуб раҳбарияти нидерландиялик футболчининг ўйин сифатларини юқори баҳоламоқда. Агар «Ньюкасл» мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, Ботман клубни тарк этиши мумкин.
Свен Ботман 2022 йилда «Лилл»дан «Ньюкасл»га 37 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 24 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.