Нойер ва Бауман Бундеслигадаги голкиперлар рекордини такрорлади
Германия чемпионатининг навбатдаги турида тақвим Мюнхеннинг «Бавария»си билан турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган «Хоффенхайм»ни тўқнаштирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув иккала жамоа посбонлари — Мануэль Нойер ва Оливер Бауман учун ҳам ўзига хос тарихий воқеага айланди. Бу уларнинг Бундеслигада бир-бирига қарши ўтказган 27-ўйини бўлиб, шу орқали дарвозабонлар ўртасидаги энг кўп дуэлларга оид лига рекордини такрорлашди. Аввал бу кўрсаткич Айке Иммел ва Ули Штайн жуфтлигига тегишли эди, энди эса Нойер ва Бауман ҳам ушбу рўйхатга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, баҳсда «Бавария» рақиб таркибидаги четлатишдан унумли фойдаланиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.