Арбелоа Валверденинг ярим ҳимояга қайтишини изоҳлади
Ла Лиганинг якшанба кунги учрашувида Мадриднинг «Реал» жамоаси «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» бош мураббийи Алваро Арбелоа Федерико Валвердени яна ўзига хос бўлган ярим ҳимоя чизиғига қайтарди, ҳимоянинг ўнг қанотида эса ёш Давид Хименесга имконият берди.
«Феде ярим ҳимояда ўйнагани? Мен биламан, у айнан шу жойда ўзини энг эркин ҳис қилади. Лекин биз уни қаерга қўйсак ҳам, у ҳамма жойда жуда юқори даражада ҳаракат қилади», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Madrid Zone.
Жорий мавсумда Валверде «Реал» сафида барча мусобақаларда 32 та учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.