Гвардиола «Ливерпул»га қарши иккинчи тайм пасайишини изоҳлади
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасида «Ливерпул»га қарши ўйиннинг (2:1) иккинчи бўлимида жамоа ўйини нега сусайганига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Уchrashuvning birinchi taymida «шаҳарликлар» ташаббусни қўлда ушлаб турди, бироқ гол ура олмади. Танаффусдан кейин эса «қизиллар» анча фаол кўриниб, 74-дақиқада ҳисобни очди. Шунга қарамай, меҳмонлар ўйин якунида икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, ғалабани илиб кетди.
Гвардиоланинг айтишича, бундай ҳолат аввал ҳам кўп бор кузатилган: жамоага 90 дақиқа давомида бир хил юқори даражани ушлаб туриш осон эмас. Мураббий бунга асосий сабаб сифатида футболчиларнинг ҳозирча 100 фоиз тайёр эмаслигини тилга олди ва жароҳатланганлар қайтиши билан яқин ой ичида вазият ижобий томонга ўзгариши мумкинлигини таъкидлади.
«Манчестер Сити» навбатдаги учрашувини чоршанба куни ўз майдонида «Фулҳем»га қарши ўтказади.