«Интер» устози Киву скудетто пойгасини шубҳа остига олди
Миланнинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву А Серияда чемпионлик пойгаси борасидаги вазиятга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба кунги учрашувда «нерадзуррилар» сафардa «Сассуоло»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Бу натижадан сўнг «Интер» иккинчи ўриндаги «Милан»дан фарқни 8 очкогача оширди, бироқ «россонерилар»нинг битта ўйини заҳирада қолмоқда.
Ўйин якунланганидан кейин журналистлар Кивудан чемпионлик учун имкониятлар ҳақида сўрашди. Руминиялик мутахассис эса кутилмаган жавоб қайтарди.
«Ҳозирча — нол фоиз. Олдинда ҳали жуда кўп ўйин бор, кўплаб очколар ўйналади. Катта мақсад қўйган фақат биз эмасмиз. Олдинда оғир меҳнат турибди», — деди Киву DAZN билан суҳбатда.
«Интер» навбатдаги турда, 14-февраль куни 25-тур доирасида ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилади.