Нойер ва Бауманн Бундеслигада дарвозабонлар рекордини такрорлади
Германия чемпионатининг навбатдаги турида тақвим Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган «Хоффенхайм» билан рўбаро қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув икки клуб посбонлари — Мануэл Нойер ва Оливер Бауманн учун Бундеслигадаги ўзаро 27-ўйин бўлди. Шу тариқа улар дарвозабонлар ўртасидаги лиганинг рекорд кўрсаткичини такрорлаб, аввал бу натижани қайд этган Айке Иммел ва Ули Штайн қаторига қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» рақиб таркибидаги қизил карточкадан унумли фойдаланиб, баҳсни 5:1 ҳисобида йирик ғалаба билан якунлади.