Компани «Бавария»нинг голлар рекордига муносабат билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Винсан Компани Бундеслигада энг кўп гол уриш бўйича эҳтимолий рекорд ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария» бу мавсум ҳатто ўз стандартлари бўйича ҳам жуда сермаҳсул ўйнаяпти: 21-турдан кейин ҳисобида 79 та гол бор. Ҳозирча Бундеслигадаги амалдаги рекорд — 101 та гол.
«Бу мен учун асосий мақсад эмас. Аммо биз, албатта, ҳужумда ўзимизни кўрсатишни ва кўп гол уришни хоҳлаймиз — “Бавария” мақоми шуни талаб қилади, мухлислар ҳам шуни кутади. Бу бизнинг кучли жиҳатимиз. Мен учун энг муҳими — исталган лаҳзада гол ура олишимизни ҳис қилиш. Ҳозир йигитлар буни жуда яхши уддалаяпти», — деди Компани матбуот анжуманида.
Якшанба куни «Бавария» навбатдаги йирик ғалабасини расмийлаштириб, «Ҳоффенҳайм»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.