Денис Макаров жароҳат олиб, бир муддат сафдан чиқди
Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб маълумотига кўра, тиббий кўрик натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда Макаров даволанишни давом эттирмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда дебют қилган, учрашув 0:4 ҳисобида якунлангандИ. Унинг жамоаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва у ердан эркин агент сифатида кетгандИ.