Жезуш Роналдунинг нега дам олишини изоҳлади
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқин ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар Лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши ўйнайди. Роналдунинг бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу учрашувда ҳам у таркибда бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим боис Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилинган. Мураббий буни олдинда "Ал-Фатех"га қарши муҳим беллашув тургани билан изоҳлади.
Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам таъкидлади.
Саудия Про-лигаси доирасидаги "Ал-Фатех" — "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.