Флик «Реал» ҳақида эмас, «Атлетико» ҳақида ўйлайди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликдан матбуот анжуманида «Атлетико» ва «Реал»ни рақиб сифатида солиштириш сўралди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис саволга кескин ва аниқ жавоб берди: ҳозир унинг эътибори фақат навбатдаги ўйинга қаратилган. Флик «Реал» ҳақида гапиришни ёқтирмаслигини айтиб, «Реал»га қарши ўйин бўлса, ўшанда улар ҳақида ўйлашини таъкидлади. Ҳозир эса «Атлетико»га ҳурмат билан ёндашиб, уни юқори савиядаги кучли жамоа деб атади.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни кечқурун «Атлетико» Испания Кубоги ярим финалининг илк учрашувида «Барселона»ни қабул қилади. Мадриддаги баҳсни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.