Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛдан чиқиб кетди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» ўз майдонида Япониянинг «Матидa Зелвия» клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Леонид Слуцкий жамоаси учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ гол ўтказиб юборди, якунда эса 88-дақиқада яна бир бор дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар сафида Юууки Сома икки бор аниқ зарба билан ажралиб туриб, ўйиннинг бошида ҳам, сўнгги дақиқаларида ҳам ҳал қилувчи роль ўйнади.
Ушбу мағлубиятдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» умумий босқичда плей-оффга чиқиш имкониятини расман йўқотди. Жамоа етти турда атиги 4 очко жамғара олди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкий Хитой клубини 2023 йил охирида қабул қилиб олганди.