Куньяа ғалабалар серияси учун соч олдирмайдиган фанга муносабат билдирди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Матеус Куньяа клуб мухлиси жамоа кетма-кет беш учрашувда ғалаба қозонмагунча сочини олдирмасликка қарор қилгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, "Қизил иблислар" қарийб 500 кундан бери бешта ўйинни кетма-кет юта олмаяпти. Шу сабабли Френк Айлетт исмли фанат ҳам шу вақт давомида сочини ўстириб келмоқда.
Куньяа RomarioTV'га берган интервьюсида бу ҳолат атрофида ҳаддан ташқари шов-шув кўтарилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, кўпчилик жамоанинг натижасидан кўра мухлиснинг соч турмагига кўпроқ қизиқмоқда, ўзи эса фақат очколар муҳимлигини, бу мавзу баъзан тилга олиниши мумкин бўлса-да, футболчиларни у қадар руҳлантирмаслигини қайд этди.
23-февраль куни Майкл Каррик жамоаси сафардa "Эвертон"га қарши майдонга тушади.