Перреннинг голи «Лилл»ни «Брест»га мағлуб бўлишдан сақлаб қолди
Инқироздан энди чиқиб келаётган «Лилл» ўз майдонида «Брест»ни қабул қилди ва учрашув дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
58-дақиқада Реми Ласкари жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба бериб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Орадан кўп ўтмай Фелиш Коррея узатмасидан сўнг Гаэтан Перрен ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Ушбу натижадан кейин «Лилл» турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди, «Брест» эса 12-поғонада қолди.