Градиленко «Наполи» ва «Рома» учрашуви учун тахмин билдирди
Италия А Сериясининг 25-турида пойтахт клуби «Рома» сафарда «Наполи»га қарши майдонга тушади. Москванинг «Спартак» жамоасида тўп сурган собиқ футболчи Дмитрий Градиленко баҳс олдидан ўз фикрларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Градиленкога кўра, мезбонларнинг ҳужумдаги муаммолари ва меҳмонларнинг ҳимоядаги ишончли ўйинини инобатга олсак, учрашув эҳтиёткор старт олиши кутилдади. Унинг прогнозига кўра, биринчи бўлим голсиз якунланади — 0:0.
«Наполи» — «Рома» учрашуви бугун, 15-февраль куни Неаполдаги стадионда ўтказилади. Беллашув 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин олдидан «Наполи» А Серия жадвалида учинчи, «Рома» эса тўртинчи ўринда бормоқда.