Сассуоло бир дақиқада Удинезедан устун келиб, ғалаба қозонди
Италия А Сериясининг 25-турида Удинезе ўз майдонида Сассуолони қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида мезбонлар тезда олдинга чиқди: 10-дақиқада Юрген Эккеленкампнинг узатмасидан сўнг Умар Соле ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи бўлимда Сассуоло ўйинни қисқа вақт ичида ўз фойдасига буриб юборди. Аввалига Андреа Пинамонти жарима майдонидан ноаниқ зарба берди, бироқ орадан тўрт дақиқа ўтиб у Арман Лориентега пас узатди ва франсуз ҳужумчи аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Кейинги ҳужумдайоқ Пинамонти Улиссес Гарсиянинг тўп оширишини бош билан якунлаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 1:2.
Удинезе жавоб қайтаришга уринди: бурчакдан кейин Николо Бертола бош билан тўпни дарвозага йўллади, аммо эпизодда қўл ўйини қайд этилгани сабабли гол бекор қилинди.
Натижада Сассуоло сафардa 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тур якунига кўра, ҳар икки жамоада 32 очко бор ва улар 9-ўринни бўлиб турибди.