Чинквини Сафонов ПСЖнинг асосий дарвозабони бўлиши мумкин
Россия терма жамоасининг собиқ менежери Оресте Чинквини ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Франциядаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Сафонов узоқ йиллар давомида Париж клубида биринчи рақамга айланиш салоҳиятига эга. Ҳозирча ҳам дарвозани айнан у қўриқлаяпти, рақобатчиси Шевале эса захирада қолмоқда.
Чинквини Сафонов сўнгги ўйинда “Ренн”га қарши учта гол ўтказиб юборганига қарамай (1:3), барибир бошланғич таркибда майдонга тушиш имкониятлари юқори эканини таъкидлади.
Жорий мавсумда 26 ёшли голкипер барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 8 учрашувда қатнашди, 8 та гол ўтказди ва 3 бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
ПСЖ навбатдаги баҳсини 17-февраль куни “Монако”га қарши ўтказади. Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичи илк учрашуви 23:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.