«Милан» Рубен Лофтус-Чик билан шартномани узайтирмоқда
«Милан» марказий ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чик билан амалдаги келишувни узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборди. Бу ҳақда Tuttosport хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда англиялик футболчи асосий таркибдаги ўрнини янада мустаҳкамлаб, жамоанинг таянч футболчиларидан бирига айланди. «Россонерилар» бош мураббийи Массимилиано Аллегри эса шогирдининг ўйинидан тўлиқ мамнун.
Жорий мавсумда Лофтус-Чик «Милан» сафида барча мусобақаларда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. 30 ёшли ярим ҳимоячининг италияликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.