Ди Мария Аргентинада симуляция айбловлари остида қолди
Анхел ди Мария ватанга қайтиб, дастлабки ўйинларда ўзини кўрсатди. Бироқ орадан кўп ўтмай, унинг атрофида баҳсли вазиятлар кўпайди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлисларнинг эътирозлари билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионатидаги рақиблар ди Марияни майдонда тез-тез йиқилиб, қоидабузарликни "чизишга" уринади, деб ҳисобламоқда. Аргентина футболi муҳокама қилинадиган форумларда "нега уни ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди", "юлдуз бўлса ҳам, бундай қилиқлари жонига тегди" ва "бундай даражадаги футболчи пенальти сўрашга шунчалик ошкора уриниши ачинарли" каби танқидлар янграмоқда. Ҳозирда собиқ "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" футболчиси "Росарио Сентрал" сафида тўп сурмоқда.