Амброзини: Скудетто яна Милан клублари орасида қолади
"Милан"нинг собиқ футболчиси Массимо Амброзини А Серия чемпионлиги учун кураш энди фақат Милан шаҳри вакиллари ўртасида кечишига ишончи комил эканини айтди. У бундай хулосага "Интер"нинг сафарда "Ювентус"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Бу турдан кейин чемпионлик пойгаси фақат Милан клублари орасида бўлишига шубҳа қолмади. Аслида, буни йил бошидаёқ сезиш мумкин эди", — деди Амброзини. Унинг сўзларини pianetamilan.it келтирмоқда.
Айни пайтда турнир жадвалида "Интер" йўқотилган очколар бўйича "Милан"дан 5 очко устун. "Милан"нинг эса заҳирада битта ўйини бор ва агар у баҳсда очко йўқотса, орадаги фарқ 8 очкогача кенгайиши мумкин.