«Ливерпуль» Салах ўрнига Родригони асосий нишонга олди
Муҳаммад Салах келаси ёзда «Ливерпуль»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Мерсисайд клуби ҳужум чизиғида юзага келадиган бўшлиқни тўлдириш учун аллақачон бозорга назар ташламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, «Ливерпуль»нинг бу позиция учун асосий мақсади — «Реал» вингери Родриго. «Қизиллар»нинг қисқа рўйхатида бошқа вариантлар ҳам бор: улардан бири «Нюкасл» футболчиси Энтони Гордон бўлиб, рўйхатда турли услубдаги яна бир нечта ҳужумчилар ҳам тилга олинади.
Transfermarkt Родриго (25) нархини 60 миллион евроға баҳоламоқда. 24 ёшли Гордон ҳам айни шу қиймат билан баҳоланади.
Айни пайтда «Ливерпуль» Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.